Москванинг шимолий қисмида жойлашган Ленинград шоҳ кўчасида бир аёл номаълум сабабларга кўра, алкоголь маҳсулоти истеъмол қилаётган вақтда ёниб кетиши оқибатида кучли куйиш асоратлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда «Москва» агентлиги Москва полициясига таяниб маълум қилди, деб хабар берди «MK.ru».
Полициянинг таъкидлашича, фожиага гувоҳ бўлганларнинг сўзалари бир-биридан кескин фарқ қилмоқда. Гувоҳлардан бири аёл сигарет чекишга ҳаракат қилгани ва шу вақтда сочи ёниб кетганини таъкидлади. Аёлнинг танишлари оловни ўчиришга ҳаракат қилганига қарамасдан у оғир куйиш билан жароҳатланган.
Изоҳ (0)