Россиянинг Қалмиқ Республикасида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари саккиз йил муқаддам бир аёлни операция қилиш чоғида унинг танасида тампон қолдиргани маълум бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Терговнинг аниқлашича, докторлар аёлга аниқ ташхис қўя олмай, уни бир неча касалликдан даволаган. Шу вақт давомида у қорин бўшлиғидаги қаттиқ оғриқдан азият чеккан. Навбатдаги мурожаатдан сўнг шифокорлар унга ўсимта ташхисини қўйиб, операция белгилаган, ва амалиёт пайтида унинг танасида пахтали тампон қолиб кетгани ва шу туфайли у узоқ йиллардан буён азият чекиб юргани аниқланган. Шифокорлар тампонни унинг танасида 2009 йил июлида қолдирган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)