Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовни қабул қилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Озарбайжонда диний соҳада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, икки мамлакатнинг диний соҳада фаолият юритаётган ташкилотлари орасида янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинмоқда.
Хабар беришларича, Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжонга ташрифи 13 июлга қадар давом этади.
Изоҳ (0)