Фарғонада бир йигит отасининг ёнига келган шахсни ҳеч бир сабабсиз пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона тумани ИИБ навбатчилик қисмига 2017 йил 9 июль куни соат 15:30 ларда келиб тушган хабарга кўра Фарғона туманида яшовчи Нодирбек (исми ўзгартирилган) дала майдонида отаси ёнига келган таниши М.Бўтабоевга ҳеч бир сабабсиз «Ҳамзани ўлдир» деган сўзларни ишлатиб ёнида бўлган ошхона пичоғи билан 1-маротаба олди кўкрак соҳасига ва 1 маротаба орқа бел умуртқа соҳасига уриб тан жароҳати етказган.
М.Бўтабоев олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур холат юзасидан фуқаро Н.Хотамовга (исм фамилияси ўзгартирилган) нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 97-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб тергов харакатлари олиб борилмоқда
Изоҳ (0)