Америка телевидениесининг энг кўп маош оладиган актрисаси София Вергара 45 ёшга тўлди. Асли колумбиялик бўлган София карьерасини модель сифатида бошлаган — уни колумбиялик сураткаш пляжда «кашф этган» ва биринчи шартномасини 17 ёшида имзолаган. Бу Pepsi’нинг рекламаси эди. Майамига кўчиб келган София реклама роликлари ва шоуларда, кейинчалик киноларда суратга тушишни давом этган. Унинг инглиз тилидаги биринчи роли «Папининг ортидан қувиб» фильмида бўлган. София Вергара 2009 йилдан бери «Америкаликлар оиласи» сериалида суратга тушиб келади. «Газета.ru» актрисанинг ёрқин суратларини тўплаб тақдим этди.
Фотогалерея: Америка телевидениесининг энг кўп маош оладиган актрисаси — София Вергара 45 ёшга тўлди
×
Изоҳ (0)