Хитой ТИВ АҚШга расмий эътироз билдирди. Оқ Уй матбуот хизмати Хитой Си Цзиньпиннинг лавозимини ёзишда хато қилгани бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
«Мендаги ахборотга кўра, Хитой томони АҚШга эътироз билдирди. АҚШ томони бу техник хато муносабати билан афсусдалигини билдирди ва уни тузатиб қўйди», — маълум қилди ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан.
ХХР раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп Гамбургдаги G20 саммити доирасида икки томонлама учрашув ўтказган эди.
Унинг якунларига кўра Оқ Уй баёнот эълон қилди. Ҳужжатда Си Цзиньпин «Хитой Республикаси раиси» деб аталган эди.
Маълумот учун, Тайвань ўзини Хитой Республикаси деб атайди. Тайвандаги ҳукуматни Хитой Халқ Республикаси тан олмайди.
Изоҳ (0)