Австрия ҳукумати Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчининг мамлакатга киришига рухсат бермади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Вазир Австрияда бўлиб, Туркия диаспораси билан учрашиши ҳамда 2016 йил июлидаги амалга ошмаган ҳарбий тўнтариш бир йиллиги муносабати билан суҳбат ўтказиши режалаштирилган эди.
Австрия ТИВ ўз қарорини Зейбекчининг ташрифидан кўзланган ягона мақсад омма олдига чиқиш эканлиги, бу эса жамоат тартибсизлиги ва Австрия хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан ифодалади.
Таъкидланишича, республика ташқи ишлар вазири Себастьян Курц тўнтариш ҳаракатини ҳам, ундан кейинги эркинликни бўғиш ҳаракатларини ҳам қоралайди.
Бундан ташқари, Зейбекчи мамлакатга расмий ташриф буюрган тақдирда Австрия уни кутиб олиш тайёрлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)