Россия президенти Владимир Путин Екатеринбургга ташрифи чоғида «Иннопром—2017» кўргазмасига ташриф буюрди. У Nissan корпорациясининг стенди олдида бироз туриб қолди ва қачонлардир ушбу маркадаги автомобилда юрганлигини таъкидлаб автомобиль концернини мақтаб қўйди, деб хабар берди «MK.ru».
Путин кўргазмада тақдим этилган Nissan Мurano’ни томоша қилиб, 90 йилларда Петербург мериясида ишлаб юрган даврларида худди шу маркадаги автомобиль ҳайдаганини айтди.
«Бу у қадар мураккаб машина эмас эди, бироқ менга ёқарди», — дейди Россия президенти.
Аввалроқ, ОАВ Путин янги «Кортеж» лимузинини синаб кўргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ Путин Германиядаги G20 саммитида буни инкор этди.
Изоҳ (0)