Темир йўл орқали Хитой–Европа юк ташиш лойиҳаси доирасида Цзянси провинциясидан Ўзбекистонга келадиган юк поезди ишга туширилди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Айтилишича, кийим-кечак ва маиший товарлар, умумий қиймати 1,8 миллион долларга тенг моллар юкланган поезд 7 июль куни Ганчжоу шаҳридан йўлга чиққан ва у Шинжон-Уйғур мухтор тумани орқали Қозоғистоннинг Хоргос назорат-ўтказиш пунктини кесиб ўтиши, 12 кундан сўнг эса Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.
2011 йил августида Чунцин–Дуйсбург йўналиши очилганидан буён Марказий Осиё орқали Хитой ва Европа 4 мингдан ортиқ юк поездлари рейслари билан алмашди.
Изоҳ (0)