Туркиялик 73 ёшли балиқчи Козим Перчин Биринчи жаҳон уруши даврига оид снарядни арралайман деб портлаб кетди. Бу ҳақда, Hurriyet нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Балиқчи минани Эренкўй шаҳрида (Чаноққалъа вилояти) топиб олди. У снарядни уйга олиб келиб, корпусини очишга уриниб кўрди ва порохни олиш учун уни арралай бошлади. Снаряд ҳаракатга келди.
Маҳаллий полиция портловчи ускуна тахминан 1915 йилга оидлигини ва Галлиполи ярим оролида бўлиб ўтган Чаноққалъа жангидан сақланиб қолганини билдирди.
Козим Перчин антиквар буюмларини тўплашга қизиқар эди. Унинг уйидан Усмонлилар салтанати ва Рим империяси даврига оид 112 тарихий артефакт ва 54 эски танга топилди.
Изоҳ (0)