7 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 333 минг 395 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар берди «Darakchi.uz».
Бу ҳозирги кўрсаткичлар бўйича бир ўрин учун 5 нафар абитуриент кураш олиб боради дегани. 2017/2018-ўқув йили учун квота эса 66586 тани ташкил этади.
Қабул қилинган ҳужжатлар сони бўйича Термиз Давлат университети етакчилик қилмоқда. Ушбу таълим муассасаси 1800 нафар талабани қабул қила олса, ҳозирча 17887 киши ҳужжат топширган. Бу бир ўрин учун 10 киши ўзаро курашади дегани.
Ҳужжатлар сони бўйича кейинги поғоналарда Қарши (15728, квота — 1400), Андижон (14799, квота — 1422) ва Самарқанд (13385, квота — 2000) Давлат университетлари турибди.
Андижон тиббиёт институти ҳамда Қарши Давлат университетларида 1 ўрин учун конкурс 11 тадан ошган.
Изоҳ (0)