Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси янгиланган Uzbekistan.travek порталини ишга туширди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур портал маҳаллий ва хорижий сайёҳларга мамлакат ҳақида кўпроқ фойдали маълумот олишга ёрдам берувчи тизимдан иборат. Портал материаллари икки йўналишга бўлинган: Ўзбекистон ҳақида маълумотлар (обидалар, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, музейлар ва ҳоказо) ҳамда мутолаа учун қизиқарли бўлган катта ҳажмдаги материаллар.
Шунингдек, сайтда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, миллий таомлар, сайёҳлик турлари, мамлакатга кириш-чиқиш, виза олиш қоидалари, мобил алоқа операторлари ва такси хизматлари тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган.
Uzbekistan.travel рус, инглиз, немис, испан, хитой, француз ва корейс, жами 7 тилдаги материалларни тақдим этди.
Изоҳ (0)