Хитойдаги EM-Legend турнири ярим финалига қадар етиб келган ўзбекистонлик K-1 устаси Анвар Бойназаровга 50 минг доллар мукофот пули учун бир қадам қолгани ҳақида айтилганди.
«Оламспорт» маълумотига кўра, 9 июль куни ярим финали ўтиши керак бўлган EM-Legend жанглари бошқа санага қолдирилган. Мана шу жанг учун Хитойга ташриф буюриб улгурган Анван Бойназаров Тошкентга қуруқ қўл билан қайтмайди. У Topking World Series учун бразилиялик Марлон Рибейро Дос Сантос билан жанг қилади.
EM-Legend ярим финал жанглари қачон ўтиши ва унда Бойназаровга ким рақиблик қилиши яқин кунлар ичида ҳал бўлади.