Тошкентнинг «Пахтакор» клуби 11 июль куни матбуот анжумани ўтказади ва жамоа сафига келган тўрт нафар янги футболчини таништиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Шота Арвеладзе қўли остида иккинчи давра «Насаф» дарвозабони Элдор Суюнов ҳамда ҳимоячиси Шерзод Аъзамов кўриниш беради. Шунингдек, клуб исроиллик ярим ҳимоячи Гиди Канюк ҳамда бразилиялик ҳужумчи Тиаго Безерра билан шартнома имзолаган.
Матбуот анжуманида бош мураббий Шота Арвеладзенинг ўзи ҳам иштирок этади. Бунга қадар клуб черногориялик ҳимоячи Марко Симични расман таништирганди.
Изоҳ (0)