Путин учун «Кортеж»
«Кортеж» лойиҳаси доирасида президент ва юқори мансабли амалдорлар учун автомобиллар ишлаб чиқариш амалга оширилмоқда: седан, минивен ва йўлтанламасларни оддий истеъмолчилар ҳам сотиб олиши мумкин бўлади.
Аввалроқ, тайёр автомобиллар синов ва тестлар учун махсус мақсадли гаражга топширилган эди. Автомобиллар расман 2018 йилда бўлиб ўтадиган сайловлардан сўнг, инаугурацияда тақдим этилади. Режаларга кўра узоқ йиллардан сўнг Россия президенти ўз юртида ишлаб чиқарилган автомобилда ҳаракатланадиган бўлади.
Автомобилларни серияли ишлаб чиқариш эса 2018—2019 йилларга мўлжалланган. VIP-автомобиллар учун тўрт турдаги моторлар тақдим этилади. Уларнинг барчаси Россияда ишлаб чиқарилган бўлади. Улар ичида энг кучлиси ишчи ҳажми 6—7 литр бўлган V12 двигатели, унинг қуввати 800—859 от кучига эга бўлиши кутилмоқда.Трампнинг «Йиртқич»и
General Motors компанияси АҚШ президенти учун махсус Cadillac автомобилини тайёрлади. Президент учун мўлжалланган зирҳли лимузин эшикларининг қалинлиги 20 сантиметр бўлиб, «Йиртқич» номини олган. Автоэкспертларнинг баҳолашича, у дунёдаги энг хавфсиз автомобиль бўлиши мумкин. Унинг оғирлиги 8 тонна бўлиб, эшикларининг оғирлиги Boeing-757 самолётини эшиклари оғирлигига тенг.
2017 йилнинг май ойида Трампнинг автомобили жуда энли бўлганлиги сабаб Брюсселдаги қироллик резиденсиясининг дарвозасига сиғмаган.Макрон учун Citroen
Канцлер учун Kanzler
Қиролича учун Bentley
Си Цзиньпин учун L5
Ким Чен Ин учун Mercedes
Шимолий Корея етакчиси қандай автомобилдан фойдаланишини ўта махфий сақланади. Бироқ 2015 йилда Жанубий Корея ОАВлари КХДР етакчиси учун Германияда махсус зирҳли Mercedes йиғилиб Шимолий Кореяга етказилгани ҳақида маълумотларини эълон қилганди.
Изоҳ (0)