Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 7 июль, жума куни Наманган вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги Наманган кўчасида халқ ичига кириб, одамлар билан мулоқот қилди. Аҳоли Президент ташрифидан хурсандлигини, амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар учун миннатдорлик изҳор этди.