«Бунёдкор» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Россиянинг «Ростов» клубида давом эттиради. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Футболчининг «Бунёдкор» билан шартномаси шу йил якунида ниҳоясига етади. Шу боисдан унинг ростовликлар сафига қачон етиб бориши ҳозирча аниқ эмас. ФИФА қоидаларига кўра, шартномаси якунига ярим йил қолган футболчи келажакдаги клуби билан музокара ўтказишга ҳақли бўлади.
Энди «Бунёдкор» ва «Ростов» ўзаро келишиб олиши керак бўлади. Агар Шомуродов иккинчи даврадаёқ «қалдирғочлар»ни тарк этса, «Ростов» тошкентликлар ҳисоб рақамига маълум миқдорда пул ўтказиб бериши керак. Элдор «Ростов» сафига қишда етиб борса, у ҳолда янги клубига эркин агент сифатида қўшилган бўлади.
Изоҳ (0)