Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Владимир Сафронков Шимолий Кореяга нисбатан куч ишлатишдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Корея ярим ороли муаммоларини ҳал этиш учун ҳарбий чоралар кўрилиши эҳтимоли истисно этилиши лозим», — деди Сафронков БМТ Хавфсизлик кенгаши шошилинч йиғилишидаги чиқишида. 

Дипломат КХДР томонидан 4 июль куни баллистик ракета учирилиши билан боғлиқ вазият аниқлик киритилишини талаб этишини таъкидлади. 

Владимир Сафронковга кўра, Россия мудофаа вазирлигининг кузатув тизимларидан олинган маълумотлар КХДР қурилмаси парвози параметрлари ўрта масофага учувчи баллистик ракета тактик-техник хусусиятларига тўғри келаётганини кўрсатмоқда. АҚШ эса гап қитъалараро баллистик ракета ҳақида кетаётган деб ҳисобламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Вашингтон Шимолий Кореяга босим ўтказиш учун ҳарбий кучдан фойдаланишга ҳам тайёрлигини билдирганди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди