Филиппин президенти Родриго Дутерте «Абу Сайяф» террорчи гуруҳининг икки нафар вьетнамлик денгизчини қатл этган аъзоларини тутиб, уларнинг жигарларини ейиши билан таҳдид қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Жигарингизни еб қўяман. Менга туз ва сирка беринг, олдингизда ейман», — деди у маҳаллий амалдорлар олдида қилган чиқишида.
«Мен ҳамма нарсани ейман, бу менинг учун қийин эмас», — қўшимча қилди Филиппин раҳбари.
Изоҳ (0)