Греция қирғоқ қоровули катеридан Туркия байроғи остида сузаётган юк ташувчи кемага қарата огоҳлантирувчи ўт очилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Кема капитани Халуқ Самининг CNN Turk телеканалига маълум қилишича, воқеа Эгей денгизидаги Родос ороли яқинида рўй берган.
Капитан Греция денгиз қоровулининг Родос шаҳрининг халқаро сувлардаги портига кириш талабини бажармаганидан сўнг кемага қарата ўт очилган.
Воқеа жойига Туркиянинг икки қўриқчи катери етиб келган. Туркия ТИВ грециялик ҳамкасблари билан алоқага чиқиб, воқеага аниқлик киритмоқда.
Изоҳ (0)