Apple компанияси смартфонни юзни 3D-таниш технологияси ёрдамида таниш имкониятини синовдан ўтказмоқда. Бу iPhone 8 да Touch ID датчигидан воз кечиш имконини беради, деб хабар беради TJournal.
Маълум қилинишича, компания иш олиб бораётган технологиянинг икки асосий жиҳати тезлик ва аниқликдир. Смартфонни ушбу технология ёрдамида блокдан чиқариш учун секунднинг кичик бир улуши сарфланади ва бунда ҳатто ускунани стол устидан олиш шарт эмас.
Смартфонни блокдан чиқаришдан ташқари, бу технология ёрдамида тўловларни авторизация қилиш, логинларни киритиш ва ҳимояланган мобил дастурларни ишга тушириш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)