Якунига етган мавсум сўнггида Лондоннинг «Челси» клуби билан хайрлашган Жон Терри фаолиятини «Астон Вилла» сафида давом эттиради. Бу ҳақда бирмингемликлар расмий сайти маълумот берди.
Чемпионшип лигада фаолиятини давом эттираётган «Астон Вилла» Терри билан 1 йиллик шартнома тузган. Вазиятга қараб у мавсум сўнггида яна бир йилга ҳам узайтирилиши мумкин.
Аввалроқ «Челси» Терри билан шартномани узайтиришни истамаганди. Шу боисдан ҳимоячи Бирмингем клубига эркин агент сифатида етиб келди.
Изоҳ (0)