Доғистонлик Рашид Салоҳбеков исмли киши Москвадаги пляжлардан бирида чўкаётган қизни қутқариш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа 28 июнга ўтар кечаси Серебряний Бордаги пляжда рўй берди. 26 ёшли йигит бу ерда ҳамкасблари билан дам олаётган эди.
Бир қиз жуда узоққа сузиб кетганини кўргач, Рашид ёрдам беришга ошиқди. У қизни соҳилга олиб келди, аммо ўзи омон қолмади.
Эркакнинг танаси 30 июнь куни топилди.
Изоҳ (0)