Зоолог Силвиу Петрован ёввойи ўрдаклар бошқа қушларга ҳужум қилиб, улар билан озиқланаётганини суратга олишга эришди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Олимнинг сўзларига қараганда, бу мазкур қушлар феъл-атворининг шу пайтгача маълум бўлмаган жиҳатидир.
Ўрдаклар жиблажибон ва қизилдумнинг болаларини ов қилди. Жиблажибонни катта урғочи қувлади, унга етиб олиб, тушмуғи билан ушлаганча сувга бир неча марта ботириб олди, сўнг ютиб юборди.
Қизилдум эса ёш эркак ўрдакнинг ўлжасига айланди.
«Бечора қуш сувга қўнди, чинқириб, хавфли ҳудуддан қочишга ҳаракат қилди. Ўрдаклар шу заҳоти унга ташланди», — тасвирлайди жараённи Петрован.
Изоҳ (0)