Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Голан тепаликлари яқинида Сурия армияси марраларига зарба берди. Бу ҳақда Исроилнинг Haaretz нашри хабар берди.
Ҳамла натижасида битта миномёт йўқ қилинди.
Авиация ҳаракатлари Сурия томонидан Исроил позицияларининг ўққа тутилишига жавоб бўлди. Исроил назорати остидаги ҳудудда ҳеч ким жабр кўрмади. Ўз навбатида, Сурия томонидан келган артиллерия снарядлари тасодифан Исроил ҳудудига ўтгани айтилмоқда.
Охирги бир ҳафтада бу каби кўнгилсиз воқеа тўртинчи марта такрорланиши. 27 июнда Исроил авиацияси «ХАМАС» гуруҳининг Ғазо секторидаги иккита нуқтасига жавоб зарбаларини берди. Яна икки ўхшаш ҳодиса 25 июнь куни бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)