Туркия қуролли кучлари Сурия шимолидаги Африн минтақасида Курдистон ишчи партияси ва «Сурия халқ мудофааси кучлари»га қарши ер усти операциясига тайёргарликни якунлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Курд ташкилотларига ҳужум тайёрланаётганининг сабаби, Анқаранинг тушунтиришича, охирги икки йилда улар Туркия марраларига қарата 17 марта ўт очгани сабаб.
Охирги 12 кун ичида Туркия операция юзасидан тўққиз марта Россия билан маслаҳатлашди. Аниқланишича, ҳарбий ҳаракатларнинг бошланиши арафасида Россия ушбу минтақадан ўз ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетади.
Изоҳ (0)