Пахта бўйича халқаро консультатив қўмита «Глобаллашув ва технологик тараққиёт даврида пахта» мавзуидаги 76-пленар йиғилишини 23–27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказади. Унинг очилиши 23–24 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро пахта ва текстил ярмаркасига тўғри келади, деб хабар беради «Газета.uz».
Президентнинг ушбу тадбирларни ташкил этиш тўғрисидаги 28 июнда имзоланган тегишли фармойишида айтилишича, улар халқаро илмий-техник ҳамкорликнинг кенгайишига, пахтачилик соҳасидаги долзарб илмий ва технологик масалаларнинг ҳал этилишига, чет эл инвестицияларининг жалб этилишига ва бошқа мақсадларга хизмат қилади.
76-пленар йиғилиш секциялари ишида маҳаллий ихтисослашган муассасалар вакиллари фаол иштирок этади. Улар орасида илмий-тадқиқот институтлари, етакчи олимлар, талабалар ва ёш мутахассислар бор.
Изоҳ (0)