Венгрия Европа Иттифоқи томонидан Тожикистонга Афғонистон билан чегарани қўриқлаш ишларини молиялаштириш мақсадида 100 миллион евро ажратилиши билан боғлиқ масалани кўтариб чиқади. Бу ҳақда Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Душанбеда ўтган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув якунларига кўра берган матбуот анжуманида Сийярто республиканинг Афғонистон билан чегарани қўриқлаш ишларига юқори баҳо берди.
«Уни қўриқлар экан, Тожикистон Евросиё ва Европа минтақасини ҳам қўриқламоқда. Террорчиликнинг, диний экстремизмнинг, ноқонуний наркотик айланмасининг тутиб турилиши Европа хавфсизлигига жиддий ижобий таъсир кўрсатади», — деди вазир.
«Биз Европа Иттифоқи томонидан Тожикистонга Афғонистон билан чегарани қўриқлашга 100 миллион евро ажратилишининг ташаббускори бўламиз», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)