The Washington Post газетасининг аниқлашича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг камида бешта гольф клубида сохта плакатлар осилган бўлиб, уларда миллиардер нуфузли Time журнали муқовасида чиққани кўрсатилган. Аммо аслида журналнинг бу сони қалбаки, деб хабар беради Meduza.
Муқовада кўрсатилишича, бу 2009 йил 1 март сонидир. Аслида эса Time’нинг бу сана учун ҳеч қандай сони йўқ. Бундан ташқари, 2009 йили Трамп ушбу журнал муқовасида мутлақо чиқмаган.
Time вакиллари ушбу муқова сохталигини тасдиқлади ва плакатни гольф клубларидан олиб ташлашни талаб қилди.
Журналнинг ўша йилги ҳақиқий сони 2 март куни чиққан бўлиб, унда актриса Кейт Уинслет тасвирланган.
Изоҳ (0)