Нью-Йоркда қачонлардир таниқли мафиози Аль Капоне (1899—1947 йиллар)га тегишли бўлган уй сотувга қўйилди, деб ёзади «Ведомости».
Бино хўжайини уни 2,85 миллион долларга сотмоқчи. Бу уйда гангстер 1920 йиллар бошида, Чикагонинг Иллинойс шаҳрига кўчиб кетгунича яшаган. Уй Бруклин туманида жойлашган.
Бино капитал таъмирдан чиқарилган. Унинг фасади сипо кўринишга эга. Ичкарида эса алоҳида ваннахоналари бўлган учта ётоқхона, меҳмонхона, ошхона, иккита қўшимча хона бор, шунингдек, кичик боғ ҳам бор.
Изоҳ (0)