Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

AirAsia авиакомпаниясининг Перта (Австралия) — Куала-Лумпур (Малайзия) йўналиши бўйлаб рейсни амалга ошираётган ва бортида 359 йўловчи бўлган самолёти техник муаммолар туфайли парвоз қилган аэропортига қайтди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Рейс йўловчиларига кўра, кўкка кўтарилганидан 1,5 соат ўтиб Airbus A330-300 силкина бошлаган, бироз ўтиб эса қаттиқ овоз эшитилган.

Пертга қайтишга қарор қилинганидан сўнг икки соат давомида шундай ҳолат кузатилган. Airbus A330-300 қўнишга чоғланаётганида йўловчиларнинг аксари дуо қилишга тутинди.

Экипаж вазият ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган, фақат «техник сабабларга кўра» Пертга қайтилиши билдирилган, холос. Йўловчиларнинг айтишича, учувчи улардан икки марта дуо қилишларини сўраган.

Ҳозирда Перта аэропорти ходимлари лайнер двигателидаги носозликлар сабабини аниқламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар