Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги қонунчилиги 40 дан ортиқ террорчига мамлакат ҳудудида қолиш имкониятини берди. Бу ҳақда The Telegraph нашри мамлакат ИИВнинг чоп этилмаган ҳисоботига таянган ҳолда ёзмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
«Британиянинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги қонунлари хавфли жиҳодчилар депортацияси йўлидаги ўтиб бўлмас тўсиққа айланмоқда, бу эса мамлакат ҳудудида ИШИД томонидан илҳомлантирилган терактларга олиб келмоқда», — деб ёзади нашр.
«Кафолатли депортация» схемасига биноан, фақат ватанида қийноқлар ва ёмон муносабатга учрамаслиги аниқ бўлган террорчиларгина мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Ушбу схема туфайли кўплаб террорчилар суд орқали депортациядан қутулиб қолгани маълум.
Ушбу схеманинг самарадорлиги ҳақидаги ҳисобот бош вазир Тереза Мэй томонидан буюртма қилинган эди.
Изоҳ (0)