Англия шимоли-шарқидаги Ньюкасл-апон-Тайн шаҳридаги масжид яқинида автомобиль пиёдалар гуруҳига келиб урилди, бунинг оқибатида олти киши жабрланди. Бу ҳақда, The Daily Mail нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Автомобиль Ньюкасл масжиди яқинида диний байрамга тўпланган одамлар гуруҳини ёриб ўтиб кетди», — дейилади нашрнинг Twitter’даги саҳифасида.
Масжид яқинида Рамазон байрами муносабати билан тўпланган одамларга уюштирилган ҳужум полиция томонидан ўрганилмоқда. Айни пайтда 42 ёшли аёл ушланган.
Полиция воқеани террорчилик билан боғлиқ деб топмади.
Изоҳ (0)