Жанубий Корея ҳукумати 2018 йилги қишки Олимпиадани КХДР билан ҳамкорликда ўтказишга қарши эмас. Бу борадаги таклиф ҳар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий тарангликнинг юмшаши учун хизмат қилиши мумкин.
2018 йилги йирик спорт фестивалига тайёргарлик кўраётган Жанубий Корея спорт вазири То Чжон Хван қайси спорт турларига КХДР мезбонлик қилиши масаласига аниқлик киритди.Тоғ чанғиси бўйича мусобақаларни КХДРдаги Масикрен марказида ўтказиш мумкин. Шунингдек, биз хоккей бўйича ҳар икки мамлакат аёллар терма жамоасини бирлаштиришни ҳам таклиф қиламиз.The Guardian нашри КХДР бундай таклифни ўрганиб чиқиши мумкин, деб ҳисоблайди. Бу борада аниқ музокаралар ҳали бошланганича йўқ. Қайд этиш керак, қишки Олимпиада 2018 йилнинг февраль ойида Жанубий Кореянинг Пхенчан шаҳрида бўлиб ўтади.То Чжон Хван, Жанубий Корея спорти вазири
Изоҳ (0)