The Washington Post нашри АҚШ президенти Дональд Трамп яқиндан бери қай тарзда кунини бошлаётгани ҳақида ҳикоя қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Кўп кунлардан буён эрталабки соат 6:30 атрофида, тармоқда асосий янгиликлар пайдо бўлишидан бурун, у Россия билан боғлиқ масалалар бўйича юридик жамоаси билан телефон орқали ўзига хос маслаҳатлашув ўтказади», — деб ёзади нашр.
Айтилишича, ушбу музокаралар Трампнинг адвокатлари ҳамда жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар иштирок этадиган брифинг тарзида бўлиб, унда барча ОАВдаги охирги сарлавҳаларни муҳокама қилади.
Шунингдек, улар Трампнинг душманларига қарши кураш режасини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Эълон қилинган душманлар орасида Россия аралашувини тафтиш қилаётган махсус қўмита, сохта янгиликлар ва тафтишни назорат қилаётган адлия департаменти бор.
Изоҳ (0)