Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Агробанк» пул ўтказмалари ва пластик карталар ўртасида пул маблағлари сўровига чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Pay Ме тўлов сервиси маълум қилди, дея хабар беради UZ24.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Pay Ме’нинг «Дарё»га маълум қилишича, бир ойда «Агробанк» карталарига 10 000 000 000 (ўн миллиард) сўмгача пул ўтказиш ва шунча миқдорда пул қабул қилиш мумкин. Бир марталик ўтказмалар учун эса энг юқори сумма 1 000 000 (бир миллион) сўмни ташкил қилади.

InfinBANK ўтказмалар ва сўровларга лимитни етти, Universalbank эса 10 000 000 (ўн миллион) сўмгача етказди.

Олдинроқ ўтказмаларга максимал лимит «Микрокредитбанк», «Савдогар Банк», UT Bank ва «Туркистон» банкида мавжуд эди ва 20 000 000 (йигирма миллион) сўмга тенг эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар