21 июнь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II парламентга мовий рангдаги, гул билан безалган шляпада келди. Бу бош кийими кўпчиликка Европа Иттифоқи байроғини эслатиб юборди, деб хабар беради Meduza.
Муқаддам The Telegraph қиролича Brexit ташаббусини қўллаб-қувватламаслигини билдирган эди.
Twitter фойдаланувчилари шу ахборотдан келиб чиққан ҳолда қиролича ўз бош кийими билан Британиянинг Евроиттифоқдан ажралиши тарафдорларининг жиғига тегишга ҳаракат қилган, деган хулосага келди.
Изоҳ (0)