22 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизими: долзарб масалалар ва истиқболдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Тадбир мамлакатда шошилинч ва тез тиббий ёрдам соҳасида қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини чуқурроқ ўрганиш, яратилаётган имконият ва қулайликлардан аҳолини яқиндан таништириш ҳамда тизим олдида турган вазифалар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда айтилишича, шошилинч тиббий ёрдам тизимида йилига 600 минг нафардан зиёд беморга юқори малакали стационар ва 1 миллион нафардан ортиқ беморга амбулатор ёрдам ҳамда 7 миллиондан зиёд чақириқлар бўйича хизмат кўрсатилмоқда.
Тадбир давомида тизимнинг бугунги ҳолати, тез тиббий ёрдам хизматининг сифат ва самарадорлигини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам соҳасидаги илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича Президент томонидан белгиланган аниқ вазифалар ижроси ҳақида ҳам сўз юритилди.
Изоҳ (0)