Пентагон Афғонистондаги аскарлар учун ўрмон принти туширилган ола-була формага қарийб 94 миллион доллар сарфлади, деб ёзади «Газета.ru». Аммо ушбу мамлакатда ўрмон ландшафти умумий ҳудуднинг атиги 2 фоизинигина эгаллаган.
«Мудофаа вазирлигининг Афғонистон қуролли кучларини бундай камуфляж расми туширилган формалар билан таъминлаш қарори унинг Афғонистондаги муҳит шароитлари учун яроқлилигига асосланмаган», — дея маълум қилишди Special Inspector General for Afghanistan Reconstruction комиссиясида.
Маърузада таъкидланишича, афғонистонлик мансабдорлар америкалик ҳарбийлар учун «ўрмон камуфляжи»ни танлаган, чунки уларга шу кўпроқ манзур келган.
Изоҳ (0)