Марказий Африка Республикасида (МАР) янги куч билан қайта авж олган тўқнашувлар қурбонлари сони 100 кишига етди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ қуролли гуруҳларнинг тўқнашувлари оқибатида эликка яқин одам ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.
Бриа шаҳри мэрининг сўзларига қараганда, яна бир неча ўн киши шифохонага етказилган. Қурбонлар сони кўпайиши мумкин.
МАР ҳукумати 19 июнь куни мамлакатда ҳаракат қилаётган 14 қуролли гуруҳдан 13 таси билан сулҳ тузди. Ҳужжат мамлакатда этник ва диний ихтилофларга чек қўйиши лозим эди. Шунга қарамай, тўқнашувлар давом этмоқда.
Изоҳ (0)