Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

LEGO — нафақат болалар учун, балки катталар учун ҳам мўлжалланган ўйинчоқ ҳисобланади. Лекин бу ўйинчоқ фақат ўйнаш мақсадида хизмат қилмайди. Унинг ёрдамида фойдали буюмлар ҳам ясаш мумкин.

Фото: «Лайфхакер»

Фото: «Лайфхакер»
  1. Калитлар учун тутқич

Фото: «Лайфхакер»

Фото: «Лайфхакер»

Бу рўйхатдаги энг оддий, лекин бир пайтнинг ўзида жуда фойдали буюмлардан бири. Калитлар учун тутқични унчалик кўп бўлмаган стандарт қисмлар ва бир неча халқалардан йиғиш мумкин. Халқани ушлаб турувчи қисмни асосий иншоотдан ажратиб олиш ва брелок сифатида фойдаланиш мумкин.

  1. Fidget Spinner

Спиннерлар шунчалик машҳур бўлиб кетдики, моҳир усталар дарров уларнинг кўплаб турларини ўйлаб топишди. Лекин пулни тежаш мақсадида урф бўлган ўйинчоқни стрессни кетказиш учун ўзингиз ҳам йиғишингиз мумкин.
  1. Шахматлар тўплами

Фото: «Лайфхакер»

Фото: «Лайфхакер»

Агар сиз ва фарзандингиз классик мантиқий ўйинларни маъқул кўрсангиз, унда LEGO’дан шахматлар тўплами ясаш энг яхши танлов ҳисобланади. Агар ўйинчилардан бирининг омади келмаса ва у тахтани бор кучи билан ирғитишни хоҳласа бунга ҳеч ким халал бермайди. Фақат кейин қисмларни хона бўйлаб йиғиб олишга тўғри келади.

  1. Фотосуратлар учун рамка

Бу ҳолатда ўзингиз фотосуратлар форматига қараб рамканинг ўлчамларини танлайсиз. Бундан ташқари, сизга LEGO’нинг фақат энг оддий қисмлари керак бўлади.

  1. Смартфон қўйиладиган таглик

Бундай ихтиро телефонни мустаҳкам қилиб маҳкамлашга ва бемалол трансляция қилишга ёрдам беради, масалан Instagram’да. Таглик сизнинг смартфонингиз овозини бироз баландроқ қиладиган усулда тузилган.

Манба: «Лайфхакер»

Изоҳ
Асосий янгиликлар