Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

ИШИД террорчилик ташкилотининг жангарилари 20 июнь, сешанба куни кечаси Туркманистон билан чегарадош Жўзжон вилоятининг  Дарзаб уездини қўлга олди. Бу ҳақда «Интерфакс» маҳаллий ОАВ асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Коммерсантъ».

Уезд раҳбарининг сўзларига кўра, Дарзаб икки сутка давомида жангарилар қуршовида бўлган.

Аввалроқ, ИШИД жангарилари Афғонистон жануби-шарқидаги Тора-Бора туманида жойлашган янги таянч пунктини қўлга олган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар