Финляндиянинг собиқ президенти Тарья Халонен «Қутқарув армияси» ташкилотининг хайрия кампанияси учун уйсиз қиёфасида суратга тушди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Омадсизлик ҳар кимнинг бошига келиши мумкин» акциясидан кўзланган мақсад уйсизлар ва ҳаётда муваффақиятсизликка учраганларнинг тақдирига бефарқ бўлмасликка аҳолини чақиришдир.
Антон Суксдорфф томонидан олинган суратда Халонен зинада ўтирибди, унинг нигоҳи бўшлиққа қаратилган, усти-боши кир.
«Бундан ортиғи бўлмайди — у ўз ролига бутунлай киришиб кетди, ва биз керакли кадрларни 20 дақиқа ичида суратга олдик. У ўзини ҳақиқий профессионалдек тутди», — деди фотограф.
Изоҳ (0)