20 июнь куни Брюсселнинг Марказий вокзалида портлаш уюштирган террорчи 36 ёшли марокашлик эркак бўлиб, у Моленбек коммунасида истиқомат қилган. Бу ҳақда Бельгия пойтахти прокуратураси вакили Эрик Ван дер Сипт матбуот анжумани чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, террорчи ёлғиз ҳаракат қилган.
Террорчининг жомадонида михлар ва газ баллонлари бўлганига қарамай, портлаш оқибатида ҳеч ким зарар кўрмади. Полиция воқеалар кетма-кетлигини кузатув камералари ёзувлари асосида тикламоқда.
Изоҳ (0)