Туркия дин ишлари бошқармаси бошлиғи Мехмет Гермез мамлакатнинг диний жамғармаси Сурия шаҳарларида 80 та масжид қуришини билдирди. Бу ҳақда, Anadolu агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бу бир қадар кечиккан қадам, аммо биз сурияликларга ёрдам кўрсатишга умид қилмоқдамиз», — деди у.
Унинг сўзларига қараганда, масжидлар Аъзозда, Жераблусда, Идлибда ва ар-Раида қурилади.
Изоҳ (0)