АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг отаси ёзган китоблар кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда, The New York Times’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
1950 йилларнинг охирларида кениялик Барак Ҳуссайн Обама ўзи тегишли бўлган луо халқининг тили ҳақида бир нечта китоб ёзган эди. Бу китоблар Африкада тил саводхонлигини оширишга қаратилган эди.
Лойиҳа координатори Элизабет Муни катта Обамага Гавайи университетининг халқаро дастурига талабнома киритишда ёрдам берган эди. Айнан ўша олийгоҳда Обама Энн Данхэм билан учрашди. Уларнинг ягона фарзанди АҚШ президенти бўлди.
Нидерландияда китобларнинг оригинал нусхалари топилди. Улар онлайн аукционда сотилмоқда. Китобларнинг тахминий баҳоси — 2,5–3,5 минг евро.
Изоҳ (0)