14 июнь куни тахминан соат 11:30 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Бектемир туманидаги ЙПХ масканида Nexia русумли автоулов кўздан кечирилганда, автоулов эгаси Равшан Жамолов ёнида оғирлиги 1,54 грамм келадиган марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)