Афғонистоннинг Нангархар вилоятида икки нафар покистонлик дипломат бедарак йўқолди. Бу ҳақда Покистон ТИВ баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Дипломатларни охирги марта 16 июнь куни кўришган. Улар Покистонга кетаётганида тушунарсиз сабабларга кўра ғойиб бўлган. Айтилишича, Афғонистон вакиллари билан ушбу масала муҳокама қилинмоқда.
Бундан ташқари, баёнотда таъкидланишича, Афғонистон томони воқеа тафтиш қилиш борасида саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)