Кувайт кассация суди Эрон ҳамда Ливиянинг «Ҳизбуллоҳ» радикал гуруҳи фойдасига айғоқчиликда гумонланаётган шахсга нисбатан ўқилган қатл ҳукмини бекор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Суд коллегияси апелляция судининг қарорини маъқуллаб, «ал-Абдалий гуруҳи» ташкилотига аъзоликда гумондор шахсга ўқилган ҳукмни умрбод қамоққа алмаштирди.Шу билан бирга, ушбу гуруҳга алоқадор 14 нафар амирлик фуқароси 10 йиллик қамоқ жазосига ҳамда 5 минг динор жаримага ҳукм қилинди.
Гуруҳнинг умумий таркиби 26 кишидан иборат эди.
Мамлакатда фаолият юритувчи «Ал-Абдалий гуруҳи» ташкилоти «Ҳизбуллоҳ» билан алоқадор экстремистик гуруҳ ҳисобланади.
Изоҳ (0)