АҚШда қотилликда айбланиб, 40 йил қамоқда ўтирган эркак айби исботланмагани сабабидан озодликка чиқарилди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, 61 ёшли Ледура Уоткинс 1975 йили 20 ёшлигида аёл кишини ўлдиришда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган эди.
Кейинчалик тергов унга нисбатан илгари сурилган айблов етарли даражада асосли эмас деган фикрга келди.
Уоткинс маҳаллий судлардан биридаги навбатдаги эшитувлардан сўнг қамоқдан чиқди.
Изоҳ (0)